Milliy g'oya, ma'naviyat asoslari va huquq ta'limi

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001-йил 16-августдаги 346-сонли қарори ва Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги 2002-йили 22-февралдаги 54-сонли буйруғига асосан Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларида Миллий истиқлол ғояси, ҳуқуқ ва маънавият асослари таълим йўналиши очилди. Бу таълим йўналиши университетимизда 2001-2002 ўқув йилида очилди ва 2003-йил Миллий истиқлол ғояси, ҳуқуқ ва маънавият асослари ташкил этилди. 2011-йилгача кафедрага Р.Реймов, А.Хожагелдиев, М.Сейтназаровлар мудирлик қилди.
2001- йилдан буён кафедрага фалсафа фанлари номзоди, доцент А.Байрыева мудирлик қилиб келмоқда.
Кафедрада юридика фанлари доктори, профессор С.Д.Ниетуллаев, тарих фанлари номзоди М.С.Сейтназаров, юридика фанлари номзоди, доцент М.Утепбергеновлар бир неча йиллар давомида ёшларга таълим тарбия берди.
Кадрлар таёрлашнинг миллий дастурига асосланиб талабаларга таълим беришнинг сифатини яхшилаш мақсадида университетнинг ижтимоий кафедраларининг тажрибали профессор-ўқитувчилари кафедрага ишга қабул қилинди. Айни пайтда, кафедрада 14 та профессор-ўқитувчи фаолият кўрсатмоқда, улардан 1 фан доктори, профессор, 4 фан номзоди, доцентлар, 1 та катта ўқитувчи 8 та ассистент ўқитувчи.

Кафедрада фаолият кўрсатаётган илмий даражали профессор-ўқитувчилар

Байрыева Алмагул Қурбановна, фалсафа фанлари номзоди, доцент. 1968-йил 25-сентябрда Нукус шаҳрида туғилган. 1990-йил Таганрог давлат педагогика институтини тамомлаган. Мутаҳассислиги рус тили ва адабиёти ўқитувчиси. 2000-йил «Шахснинг маънавий оламининг шаклланиш муаммолари» мавзусида номзодлик диссертациясини ҳимоя қилди. 50 дан ошиқ илмий меҳнатлари нашр қилинди. Шу жумладан, 3 та ўқув-услубий қўлланмаси нашрдан чиқди. 2011-йилдан эътиборан Миллий ғоя, маънавият асослари ва ҳуқуқ таълими кафедраси мудири лавозимида ишлаб келмоқда. 2014-йилдан Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгаши депутати. 2016 йилда «Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 25 йиллиги», 2017 йилда «Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 25 йиллиги» эсдалик нишони ва 2018 йили «Қорақалпоғистон Республикаси халқ таълими аълочиси» кўкрак нишони билан тақдирланди.


Сағындыков Жубатқан Наурызович фалсафа фанлари номзоди, доцент.1948-йил 29-декабрда Қўнғирот туманида туғилган. 1973-йил Тошкент давлат университетини тугатган. Мутахассислиги фалсафа фани ўқитувчиси. 1985-йил «Совершенствование форм досуга и духовного общения сельских тружеников» мавзусида номзодлик диссертациясини ҳимоялаган. Қорақалпоғистонга меҳнати синган халқ таълими хизматкори. 40 га яқин илмий меҳнатлари нашр этилган. Шу жумладан, 4 та монография, 2 та ўқув-услубий қўлланмаси нашрдан чиқди. 2012-йилдан эътиборан, Миллий ғоя, маънавият асослари ва ҳуқуқ таълими кафедраси профессори.


Реймов Рустем Мамбеткаримович, фалсафа фанлари номзоди, доцент.1966-йил 28-июнда Қораўзак туманида туғилган. 1990-йил Нукус давлат университетини тамомлаган. Мутаҳассислиги физика фани ўқитувчиси. 2000-йил «Ажиниёзнинг ижтимоий-тарбиявий қарашлари» мавзусида номзодлик диссертациясини ҳимоялади. 40 дан зиёт илмий меҳнатлари нашр этилди. Шулар жумласидан, 2 та ўқув қулланмаси нашр қилинди. 2010-2012 йилларда Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазири лавозимида ишлади. 2011-йил «Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 20 йиллиги эсдалик нишони» билан тақдирланди.Қорақалпоғистон Республикаси халқ таълими аълочиси.2012-йилдан Миллий ғоя, маънавият асослари ва ҳуқуқ таълими кафедраси доценти.


Реймова Зухра Абатбаевна, юридика фанлари номзоди, доцент. 1972-йил 18-январда Нукус шаҳрида туғилган. 1994-йил Қорақалпоқ давлат университетини тамомлаган. Мутаҳассислиги ҳуқуқшунос. 2004-йил «Қорақалпоғистон Республикаси фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш ташкилотларининг ҳуқуқий мавқеи» мавзусида номзодлик диссертациясини ҳимоя қилди. 60 дан зиёт илмий меҳнатлари нашр этилди. Шулар жумласидан, 2 та монография, 12 та ўқув қўлланмаси нашрдан чиқди.
2015-йилдан Миллий ғоя, маънавият асослари ва ҳуқуқ таълими кафедраси доценти лавозимида фаолият олиб бормоқда. 2017 йилда «Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 25 йиллиги» эсдалик нишони ва 2018 йили «Қорақалпоғистон Республикаси халқ таълими аълочиси» кўкрак нишони билан тақдирланди.

Шунингдек, кафедрада доцент Ф.Қутлымуратов, катта ўқитувчи А.Наўбетуллаев, ассистентлар Ж.Дошниязов, М.Камалова, М.Султаниязов, С.Усенов, Б.Аллеков, А.Аллияров, И.Жоллыбекова, Н.Сейдабуллаевалар ишлаб келмоқда.
скачать софт