Fakultet haqida

Тарих ва ҳуқуқ факультети
Қорақалпоқ давлат университетининг очилиши билан 1976 йили Тарих-география факультети ташкил этилиб, 1977-1978 ўқув йиллариди Тарих-география факультети таркибида Ҳуқуқшунослик бўлими очилди. 1993 йили Юридика ва Тарих факультетлари бўлиб ушбу иккига бўлинади ҳамда Юридика факультети ташкил этилади. 1996 йилда Юридика-тарих факультети бўлиб қайта ташкил этилади. Ўша вақтда факультетда 5 та кафедра мавжуд бўлиб, шундан, 3 та кафедра юриспруденция таълим йўналиши бўйича, 2 та кафедра эса тарих таълим йўналиши бўйича бакалавр ва магистрларни тайёрлаб бошлади. 2003 йилда тарих ва юридика факультетлари ўз олдига қайта алоҳида факультет бўлиб, мутахассислар тайёрлай бошлади. 2011 йилдан бошлаб эса Тарих ва ҳуқуқ факультети бўлиб, қайта ташкил этилиб, бугунги кунда 4 та кафедра фаолият олиб бормоқда. Факультетда “Ҳуқуқшунослик”, “Археология”, “Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон тарихи” ва “Миллий ғоя, маънавият асослари ва ҳуқуқ таълими” кафедраларида ҳозирги кунда 6 нафар фан доктори, 20 нафар фан номзодлари ва доцентлар, 29 нафар ассистент ўқитувчилар ўқув ва илмий педагогик фаолият олиб бормоқда.
Тарих ва ҳуқуқ факультетида 3 та бакалавр таълим йўналишлари бўйича мутахассислар тайёрланади:
  1. Юриспруденция (фаолият турлари бўйича 5240100)
  2. Миллий ғоя, маънавият асослари ва ҳуқуқ таълими (5111600)
  3. Тарих (давлатлар ва минтақалар бўйича 5120300)
            Тарих ва ҳуқуқ факультетида 3 та мутахассислик бўйича магистрлар тайёрланади:
1. 5А240101 Давлат ҳуқуқи ва бошқаруви (Конституциявий ҳуқуқ; маъмурий ва молия ҳуқуқи; давлат ва ҳуқуқ назарияси ва тарихи).
2. 5А120401 Археология
3. 5А120301 Ўзбекистон тарихи
4. 5А111601 Ижтимоий-гуманитар фанларни ўқитиш методикаси (маънавият асослари).
Тарих ва ҳуқуқ факультети ўқув жараёни ҳамда илмий фаолиятда юқори кўрсаткичларга эга бўлиб, профессор-ўқитувчилари халқаро ва республика лойиҳалари ва грантлари бўйича иш олиб бормоқда. Олий ўқув юртлари профессор-ўқитувчилари ўртасида ўтказиладиган “Энг яхши педагог” танловига факультет ўқитувчилари фаол иштирок этиб, 2017-2018 ўқув йилида доцент З.Реймова ва 2018-2019 ўқув йилида профессор Е.Қутибаевалар ғолиб бўлди.
Факультетимизда шу кунга қадар 4 нафар Президент стипендианти (2005 йилда Ж.Рахманов, 2010 йилда Р.Айтмуратов, 2012 йилда И.Алдабергенов ва 2014 йилда Э.Эгамбердиев), 20 нафардан ортиқ Навоий номили давлат стипендианти, 25 нафардан ортиқ Бердақ номидаги давлат стипендия ғолиблари етишиб чиқди. Бир нечта талабаларимиз “Камолот” ЁИҲ стипендиясисовриндори бўлди. 2018-2019 ўқув йилида юриспруденция таълим йўналиши 2-курс талабаси Хабибуллаева Дилфуза “Ёшлар иттифоқи” стипендиаси совриндори бўлди.
Факультет талабалари ҳар йили олий ўқув юртлари ўртасида ўтказиладиган “Тафаккур синовлари” кўрик танловига қатнашиб, Қорақалпоғистон Республикаси босқичида ғолиб бўлиб, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ўтказиладиган босқичда фаол иштирок этиб келмоқда.
Факультетимиз талаба ёшлари ҳар йили университетнинг факультетлари ўртасида ўтказиладиган турли хил спорт мусобақаларининг фаол иштирокчиси. Спортнинг футбол, воллейбол, стол тенниси турлари бўйича ҳар йили ғолиб бўлиб келмоқда.
Тарихчи мутахассислар учун ҳар йили профессор-ўқитувчилар М.Ш.Қдырниязов ва М.Туребековлар рахбарлигида археологик илмий-экспедициялар ташкил этиш анъанага айланди. Хўжайли шаҳрида жойлашган Миздакхан археологик ёдгорлигида олиб борилаётган тадқиқотлар натижасида архитектуравий ва маданий  ёдгорликлар очилди. Ҳозирги вақтда бундай тарихий тадқиқот Қўнғирот ва Беруний туманларида давом этмоқда.
2018-2019 ўқув йилидан бошлаб Ҳуқуқшунослик кафедраси қошида аҳолига бепул ҳуқуқий ёрдам кўрсатувчи Юридик клиника ташкил этилди. Унда Ҳуқуқшунослик кафедраси тажрибали профессор-ўқитувчилари ва юриспруденция таълим йўналиши юқори босқич талабалари фаолият олиб бормоқда.
2017 йил 20-апрель куни Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Тошкент давлат юридик университети, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ҳамда Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети ўртасида юридик кадрларни тайёрлаш соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги Меморандум тузилди. Ушбу Меморандум доирасида юриспруденция таълим йўналишининг 2-3-4 курс талабалари ҳар куни дарсдан бўш вақтида Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси ва Нукус шаҳар прокуратураларида иш ўрганиб, амалий кўникмаларини оширмоқда.
Факультет битирувчилари ҳозирги вақтда республикамизнинг барча ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораларида, давлат ва жамият ташкилотларида ҳамда ҳалқ хўжалигининг барча соҳаларида муваффақиятли ишларни олиб бормоқда.
скачать софт