Arxeologiya

Археология кафедраси
Археология тарихчи мутахассисларни тайёрлайдиган кафедра хисобланади. Кафедра 1936 йили педагогик институт асосида ташкил қилиниб, 1936-1976 йилларда кафедрани  Турдымурат Бекимбетов, Янгибай Досумов, Қошим Менибоев, Ғайып Непесов, Орынгүл Қыдырбаева, Қытайбек Сарыбаевлар бошқарган. Нукус давлат университети ташкил қилингандан сўнг 1976-1997 йилларда кафедрага А.Туреев, К.Муҳаммадбердиев,  М.Тлеумуратов, М.Туребековлар рахбарлик қилди. 1998-2013 йилларда кафедрани Е.Бижанов, Ж.Айтмуратов, М.-Ш.Қдырниязов, С.Сайманов, М.Сейтимбетовлар, 2013 йил сентябрь ойидан бошлаб С.А.Сулайманов кафедрани бошқармоқда.  
Хозирги вақтда кафедрада профессор М.-Ш.Қдырниязов, профессор Р.Дж.Уразбаева, доцентлар М.Туребеков,  Ж.Айтмуратов,  Г.Караманова,  С.Сулайманов, т.ф.н Г.Туреева, т.ф.н Қ.Ҳәкимниязов, катта ўқитувчи С.Сайпов, ассистент-ўқитувчилар Ф.Утепбергенов, А.Алимбетов, И.Елмуратов, Н.Сейтимбетова, Г.Абдирова, М.Толыбаев, шунингдек, кафедрада ўриндощлик асосида фаолият юритувчилардан профессор Ғ.Хожаниязов, т.ф.н. М.Даулетияровлар  илмий-педагогик иш олиб бормоқда.  
Кафедрада тарих бакалавр таълим йўналиши ва археология мутахассислиги бўйича магистр мутахассислар тайёрланмоқда. Кафедра ЎзРФА Археологик тадқиқотлар институти, ЎзРФА Тарих институти, ЎзРФАҚҚБГФИТИ, ЎзМУ, ТДПИ, УрДУ, НДПИ ларининг тарих кафедралари билан илмий алоқаларга эга. Кафедра профессор-ўқитувчилари халқаро ва республика миқёсидаги илмий-назарий конференциялар ва семинарларда иштирок этиб келмоқда. Кафедра профессори М.-Ш.Қдырниязовнинг «Средневековый Миздахкан» (Самарқанд-2010), «Культура Хорезма в XIII-XIV вв» (Самарқанд-2011), «История цивилизации Хорезма»(Нөкис-2018),профессор Р.Уразбаева  «История образования Каракалпакстане» (Ташкент -2011),Jaxon tarixi ўқув қўлланмаси (Ташкент- 2018), доцент М.Туребековнинг «Ўрта асрлар тарихи» I-жилд (Нукус-2009), «Қорақалпоғистон тарихи» (Нукус-2010), «Археология» (Нукус-2015), Г.Караманованинг «Muzeytaniw» ўқув қўлланмаси (Нукус-2014), С.Сулаймановнинг «Jahon tarixi» I-qism (Тошкент-2018) ўқув қўлланмалари ва монографиялари нашрдан чиқди.
Шунингдек, М.-Ш.Қдырниязовнинг «Амир Темур ва темурийлар даврида Оролбўйи маданияти» (Нукус-2009), «Ўрта аср Хоразм археологияси култургенези» (Нукус-2018), Г.Караманованинг «Тарихты оқытыў методикасы» (Нукус-2016), «Tariyxiy ulketaniwda arxeologiyaliq magliwmatlardin orni» (Нукус-2016), «Tarix o’qitishda badiiy adabiyotning o’rni» (Нукус-2018), Г.Турееванинг «Деректаныў» (Нукус-2010), «Жәҳән тарихы» (Нукус-2010), Ж.Айтмуратовнинг «Европа ҳәм АҚШ – екинши жер жүзилик урыс жылларында» (Нукус-2011), «Халық ансамблине айланған Ҳүрлиман» (Нукус-2016), «Энг янги тарих фанини ўқитишнинг назарий ва амалий муаммолари (1918-1945 йиллар)», М.Туребеков «Орта әсир тарихы» (Нукус-2012), С.Сулаймановнинг «Орта Азия алымларының илимий мийрасы» (Нукус-2012), «Әмиўдәрья ҳәм Арал суў жолының ɵтмиши ҳәм бүгини» (Нукус-2015), М.-Ш.Қдырниязовнинг «Антик дәўир Хорезм цивилизациясы тарихы» (Нукус-2014), А.Аллимбетов ва С.Сайповларнинг «Хорезм гүлалшылығы тарихы» (Нукус-2014), С.Сайповнинг «Неполивная керамика средневекового Хорезма» ( Нукус, 2015) ўқув-методик қўлланмалари нашрдан чиқарилди.  
Кафедрада профессор М-Ш.Қыдырниязовнинг «Ф 1.78. Хоразм цивилизацияси тарихи» фундаментал илмий лоиҳа ҳамда «ОТ-А1-85 Хоразм археологияси культурогенези» амалий илмий лоиҳа бажарилмоқда. Лоиҳа доирасида профессор-ўқитувчилар ва магистрлар иштирок этмоқда.  
Кафедрада катта ўқитувчи С.Сайпов 07.00.05. Археология мутахассислиги бўйича «Хоразмнинг ўрта аср кулолчилик тарихи (IX-XIV асрлар)» мавзусида, А.Алимбетов 07.00.05. Археология мутахассислиги бўйича «Ўрта аср Хоразм шаҳарларидаги турар жойлар» мавзусида PhD докторлик диссертациясини олиб бормоқда. Илмий маслаҳатчи тарих фанлари доктори М.-Ш.Қдырниязов.
Кафедранинг таянч докторантурантлари О.-Ш.Қдырниязов «Жанубий Оролбўйи шаҳарсозлик маданияти тарихи» илмий маслаҳатчиси академик т.и.д., С.Сагдуллаев, М.Толыбаев «Жанубий-Шарқий Устюрт ёдгорликлари моддий-маданияти (ўрта аср даври)» илмий маслаҳатчиси профессор., т.ф.д М.-Ш.Қдырниязов, Ф.Максетов «XIII-XIV асрларда Жанубий Оролбўйи шаҳарларининг маҳаллалари» илмий маслаҳатчиси доцент., т.ф.н М.Туребеков билан раҳбарлигида докторлық (PhD) диссертация устида иш олиб бормоқда.
Тарих бакалавр таълим йўналиши бўйича талабаларга ўқув ишлаб чиқариш амалиётларини Миздахкан археологик мажмуасида Қорақалпоғистон Республикаси марказий давлат архивинда, музейларда ва педагогик амалиётини ўрта мактабларда, академик лицейларда олиб бормоқда.

Кафедрада фаолият юритаётлган илмий даражали профессор-ўқитувчилар

Сулайманов Саламат Арепбаевич, тарих фанлари номзоди, 1978 йил 17 мартда Кегайли туманида тўғилган. 1999 йил Қорақалпоқ давлат университетини тамомлаган. Мутахассислиги тарихчи. 2010 йил «Орол ва Амударё флотилияси тарихи» мавзусида номзодлик диссертациясини химоя қилган. 40 дан ортиқ илмий меҳнатларини нашрдан чиқарган. Жумладан, 2 методик-қўлланма нашр этилган. 2001-йилдан бошлаб ƟЎЎЎзбекистон ва Қорақалпоғистон тарихи кафедрасида ассистент-ўқитувчи, доцент лавозимларида ишлади. 2013 йилдан бошлаб  «Археология» кафедраси мудири.



Қдырниязов Муҳаммед – Шерип, тарих фанлари доктори, профессор, «Қорақалпоғистон Республикасига меҳнати синган фан арбоби». 1950 йил 30 мартда Қунғирот туманида тўғилган. 1971 йил Нукус давлат педагогик институтини тамомлаган. Мутахассислиги тарихчи-филолог. 1980 йил «Олтин Ўрда давридаги Хоразм шаҳарлари» мавзусида номзодлик, 2005 йил «XIII-XIV асрларда Хоразм маданияти» мавзусида докторлик диссертациясини ҳимоя қилди. 200 дан ортиқ илмий-методик асарлари нашрдан чиқарилган. Жумладан, 5 монография, 10 ўқув-қўлланма нашр қилинди. 1980 йилдан бошлаб Қорақалпоқ давлат университетида ўқитувчи, катта ўқитувчи, доцент, факультет деканы лавозимларида ишлади. 2014 йилдан бошлаб Археология кафедраси профессори.


Уразбаева Равшан Джангабаевна, тарих фанлари доктори, профессор, «Қорақалпоғистон Республикасига хизмат кўрсатган ёшлар устози». 1958 йил 17 сентябрда Амударё туманида тўғилган. 1980 йил Нукус давлат педагогик институтини тамомлаган. Мутахассислиги тарихчи. 1984 йил «Қорақалпоғистонда Олий ва ўрта махсус таълим тарихи» мавзусида номзодлик,  2012 йил «Қорақалпоғистонда таълим тарихи» мавзусида докторлик диссертациясини химоя қилган. 100 дан ортиқ илмий услубий асарлари нашр қилинган. 1980 йилдан бўён Қорақалпоқ давлат университетида ўқитувчи, катта ўқитувчи, доцент, 2014 йилдан бошлаб Археология кафедраси профессори бўлиб ишламоқда.  


Туребеков Мырзалы, тарих фанлари номзоди, доцент. 1954 йил 19 январда Тахтакупир туманида тўғилган. 1974 йил Қорақалпоқ давлат педагогик институтини тамомлаган. Мутахассислиги тарих ва география. 1982 йил «Оборонительние сооружения древных и раннесредневековых сооружении Согда» мавзусида номзодлик диссертациясини химоя қилди. 100 дан ортиқ илмий методик асарларини нашрдан чиқарган. Жумладан, 3 монография, 3 дарслик, 7 ўқув-қолланмаси нашр қилинди. 1982 йилдан бошлаб Қорақалпоқ давлат университети кафедра мудири, декан лавозимларида фаолият юритган. 1998 йилдан Археология кафедраси доценти.     




Айтмуратов Жалғас, тарих фанлари номзоди. доцент. 1957 йил 7 апрелда Қунғирот туманида тўғилган. 1978 йил Нукус давлат университетини тамомлаган. Мутахассислиги тарихчи. 1997 йил «XX-асрнинг 70-90 йиларида Қорақалпоғистон маданиятининг умумий вазияти ва ривожланиш йўналиши» мавзусида номзодлик диссертациясини ҳимоя қилган. 80 дан ортиқ илмий методик асарлари нашрда чиқарилган. Жумладан,  3 монография, 4 ўқув методик қўлланмаси нашр қилинган. 2000 йилдан бошлаб Археология кафедрасида доцент бўлиб ишламоқда.





Туреева Гулсара Арисовна, тарих фанлари номзоди, доцент. 1967 йил 7 мартда Нукус шаҳрида тўғилган. 1989 йил Нукус давлат университетини тамомлаган. Мутахассислиги тарихчи. 2006 йил «Қорақалпоғистонда турар жой қурилиши сиёсати тажриба ва сабоқлар» мавзусида номзодлик диссертациясини химоя қилди. 60 дан ортиқ илмий асарлари нашр қилинди. Жумладан, 5 ўқув методик  қўлланма нашр қилинди. 1994 йилдан бошлаб Қорақалпоқ давлат университетида ассистент-ўқитувчи, 2000 йилдан бошлаб Археология кафедраси доценти.




Караманова Гулистан, тарих фанлари номзоди, доцент. 1968 йил 23 апрелда Тахтакупир туманида тўғилган. 1990 йил Нукус давлат университетини тамомлаган. Мутахассислиги тарихчи. 1990 йилдан бошлаб Қорақалпоқ давлат университетида ишлайди. 2012 йил «Қорақалпоғистонда аграр муносабатлар тарихи (1917-1941 йй)» мавзусида номзодлик диссертациясини химоя қилган. 70 га яқин илмий асарлари нашр қилинган. Жумладан, 5 ўқув методик қўлланма нашр қилинган. 2014 йилдан бошлаб Археология кафедрасида доцент лавозимида иш олиб бормоқда.    




Ҳәкимниязов Қуатбай Алланиязович,  тарих фанлари номзоди. 1969 йил 20 апрелда Нукус туманида тўғилган. 1993 йил Қорақалпоқ давлат университетини тамомлаган. Мутахассислиги тарихчи. 2002 йил «Қорақалпоғистонда 1932-1941 йилларда тажириба ва муаммолар» мавзусида номзодлик диссертациясини хиомя қилган. 50 дан ортиқ илмий асарлари нашр қилинган. Жумладан, 6 ўқув қўлланмаси нашрдан чиқарган. 1995 йилдан бошлаб Қорақалпоқ давлат университетида фолалият юритган. 2016 йилдан бошлаб Археология кафедраси катта ўқитувчи лавозимида иш юритмоқда.
скачать софт